28.03.2025 11:29
4438
Теглар
«Ан Наср» «Вест Ҳэм» футболчиси учун 80 млн фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр

«Ан Наср» Муҳаммад Қуддусни сотиб олмоқчи. 

Криштиану Роналду ўйнайдиган Саудия клуби «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси учун 84 млн фунт таклиф қилишга тайёр, деб ёзади GiveMeSport. 

Таъкидланишича, ганалик 24 ёшли футболчи Саудия лигасига ўтишга рози. 

Қуддус Англия Премер-лигасининг бу мавсумида 24 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Маълумот ўрнида, Риёд жамоаси қишки трансферлар ойнасида деярли 90 млн еврога «Астон Вилла»дан Жон Дуранни сотиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар