35 ёшли Томас Мюллер ёзда «Бавария»ни тарк этади
«Бавария» клуби яримҳимоячиси Томас Мюллер мавсум якунлангач жамоа билан хайрлашади.
Футболчи ўзаро келишув асосида шартномани узайтирмасликка қарор қилди, дея хабар берди Германиянинг Bild нашри. Аввалроқ, Германия миллий жамоаси собиқ аъзоси мюнхенликлар сафида қолиш учун маоши камайтирилишига ҳам рози экани маълум қилинганди.
Шунга қарамай, Томас футболчилик фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Унга ҳозирда МЛС клубларидан таклифлар бор. Шунингдек, Саудия Арабистони жамоалари ҳам у билан боғлиқ вазиятни жиддий кузатиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, Мюллер жорий мавсум барча мусобақалардаги 34 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 5 ассист муаллифи бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар