27.03.2025 21:24
956
Теглар
Суперлига. «Қўқон-1912» — «Шўртан» ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди

Ўзбекистон чемпионатининг 3-турида Пролигадан чиққан икки жамоа Қўқонда учрашишди ва унда «Шўртан» мезбонлардан 1 очко олди. Беллашувда ҳисоб очилмади.

Натижада «Қўқон-1912» (3, 9-ўрин) қаторасига учинчи дурангини қайд этди. Ғузор клуби (1, 12-ўрин) эса мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди. 

Суперлига. 3-тур

Қўқон-1912 — Шўртан 0:0

27 март. Қўқон. «Марказий» стадион

Қўқон-1912 — Азиз Исоқов, Аслиддин Тоштемиров, Жасур Ёқубов (Ҳусниддин Ғофуров, 81), Алишер Салимов, Бахтиёр Қосимов, Шаҳзод Бешимов (Амед Кобена, 76), Жасур Холтўраев, Зафар Ҳакимов (Иқбол Маликжонов, 46), Баҳром Абдураҳимов (Жавоҳир Ҳусанов, 46), Шаҳзод Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов.

Шўртан — Шоҳрух Эшбўтаев, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Сирожиддин Қўзиев, Темур Мамасиддиқов, Аброр Тошқўзиев, Жўрабек Маннонов (Сардор Саъдуллаев, 46), Муродхўжа Жабборов (Бекзод Сувонов, 88), Дониёр Нарзуллаев (Аббос Эргашбоев, 46), Азиз Пирмуҳаммадов, Асадбек Саитхонов, Камрон Сайдазимов.

Огоҳлантириш: Камрон Сайдазимов (64).

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар