Роналдо: «Анчелотти соврин ютмаганида, «Реал» уни ишдан бўшатарди ва у Бразилияга келарди. Аммо Карло ЕЧЛни ютиб, постида қолди»
Роналдо Карло Анчелоттининг Бразилия миллий жамоаси бош мураббийлигига келишга яқин бўлгани ҳақида гапирди.
«Бу хомхаёл эмасди, мен Карло билан музокараларда қатнашганман. Аммо якунда боши берк кўчага кириб қолганмиз, чунки «Реал» уни қўйиб юбормади.
Агар Карло ҳеч нарса ютмаса, «Реал» уни ишдан бўшатарди ва шунда Бразилияга келарди. Лекин у Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва яна постида қолди», — деди Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Charla Podcastʼда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар