«Реал»нинг 4 нафар футболчиси УЕФА томонидан жазоланиши мумкин
УЕФА «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги ўйиндан сўнг «Қироллик клуби»нинг 4 нафар футболчиси устидан иш очди.
Романо хабарига кўра, Себалос, Рюдигер, Мбаппе ва Винисиус ЕЧЛ нимчоракфиналидаги ғалабани нишонлашда номақбул ҳаракатларни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» клуби «Атлетико» пеналтилар сериясида мағлуб этиб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Сериядаги ҳал қилувчи зарбани аниқ йўллаган Рюдигернинг ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда машҳур бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» чоракфинал доирасида 8 апрел санасида «Арсенал» меҳмони бўлади. Агар ҳаракатлар УЕФА томонидан жиддий баҳоланса, футболчилар ушбу ўйинни ўтказиб юборишлари мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар