27.03.2025 18:05
1047
Теглар
Нуну, Аморим, Бруну, Эланга ва бошқалар — АПЛда март ойининг энг яхши мураббий ва ўйинчиси бўлишга номзодлар маълум

Англия Премер-лигасида март ойининг энг яхши футболчи ва мураббийи бўлишга номзодлар эълон қилинди. 

Ой мураббийи бўлишга даъвогарлар

Рубен Аморим («Манчестер Юнайтед») – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати – «+3»;

Фабиан Ҳурцелер («Брайтон») – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати – «+1»;

Нуну Эшпириту Санту («Ноттингҳэм Форест») – 2 ўйин, 2 ғалаба, тўплар нисбати – «+3». 

Ой футболчиси бўлишга номзодлар

Жан-Рикнер Беллгард («Вулверҳэмптон») – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 ассист;

Антони Эланга («Ноттингҳэм Форест») – 2 ўйин, 2 ғалаба, 2 гол;

Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 2 гол, 2 ассист;

Никола Миленкович («Ноттингҳэм Форест») – 2 ўйин, 2 ғалаба, 1 гол, 1 ассист;

Деклан Райс («Арсенал») – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 гол;

Жан-Пол ван Ҳекке («Брайтон») – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 гол. 

Ғолиблар мухлислар ва экспертларнинг овоз бериши орқали аниқланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар