27.03.2025 20:50
1449
Теглар
Ливерпул Ван Дейк учун ўринбосар изламоқда. Раул Асенсио номзодлар қаторида

«Ливерпул» «Реал»нинг 22 ёшли футболчиси Раул Асенсиога қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайд клуби ҳимоячини ёзда тарк этиши кутилаётган Виржил Ван Дейк ўрнига идеал номзод сифатида кўряпти.

 

Defensa Central хабарига кўра, «Қироллик клуби» ҳимоячисини қўйиб юбормоқчи эмас ҳамда унга қўйилган 100 млн евролик товон пули «Ливерпул» ва ПСЖ каби клубларни ўйлантириб қўйишига ишонмоқда.

Раул Асенсио жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Трансфермаркт порталида ҳимоячи 30 млн еврога баҳоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар