27.03.2025 19:06
1202
Теглар
Гризманн «Атлетико»да қолмоқчи

Антуан Гризманн катта эҳтимол билан «Атлетико»да қолади.

АS'нинг ёзишича, ФИФА кунларида Мадрид клуби ва футболчи келгуси мавсумдаги режалар бўйича гаплашиб олишди. Музокаралар натижаларига кўра, иккала томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришни истаётгани аниқ бўлди.

«Атлетико» раҳбарияти франциялик ҳужумчига 2025/26 йилги мавсумда ҳам унга ишонаётганини айтди. Бош мураббий Диего Симеоне 34 ёшли футболчининг ўйинидан жуда мамнун. 

Томонлар музокараларни давом эттиришга келишиб олишди. Таъкидланишича, Гризманн олдида бошқа таклифлар ҳам бор. 

Аввалроқ ҳужумчи «Лос-Анжелес» сафига ўтишга яқин эканлиги хабар берилганди. 

Бу мавсумда Антуан Ла Лигада 28 ўйинда 8 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар