Европа қитъасида айрим гуруҳларда 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
I гуруҳида Норвегия (6) Исроилни (3) мағлуб этиб, мутлақ пешқадамга айланди. Эстония (3) Молдовадан (0) ғалаба билан қайтди.
J гуруҳида Уэлс (4) Шимолий Македония (4) билан дуранг ўйнади, Қозоғистон (3) сафарда Лихтенштейндан (0) устун келди.
L гуруҳида Чехия (6) Гибралтар (0) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди, Черногория (6) Фарер оролларини (0) мағлубиятга учратди.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
2-тур. 25 март
I гуруҳи
Молдова — Эстония 2:3
Голлар: Николаэску (67), Каймаков (90+1) — Пеетсон (19), Саппинен (30), Кйят (70).
Исроил — Норвегия 2:4
Голлар: Абу Фани (55), Тургеман (90+3) — Волф (39), Сёрлот (59), Айер (65), Ҳоланд (83).
J гуруҳи
Шимолий Македония — Уэлс 1:1
Голлар: Миовски (90+1) — Брукс (90+6).
Лихтенштейн — Қозоғистон 0:2
Голлар: Самородов (42), Марочкин (45).
L гуруҳи
Гибралтар — Чехия 0:4
Голлар: Черни (21), Шик (50), Шулц (72), Климент (90+5).
Черногория — Фарер ороллари 1:0
Гол: Куч (90+6).