Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Юнон-рум кураши бўйича кечган баҳсларда Айтжан Халмаханов (-63 кг), Арам Варданян (-77 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) олтин медалларга эга чиқишган бўлса, Ихтиёр Ботиров (-55 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Бугун, 26 март куни яна 5 вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади. Унда курашадиган ўзбекистонлик курашчилар ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-60 кг: Алишер Ғаниев – Али Абдуносир (Иордания) / Зиюе Си (Хитой)
-67 кг: Нозимжон Бойқўзиев – Мунтхир Жанду (Саудия Арабистони)
-72 кг: Абдулло Алиев – Бегмират Нобатов (Туркманистон) / Аҳмед Барахман (Саудия Арабистони)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Моҳаммад Нағуси (Эрон)
-97 кг: Беҳруз Барноев – Иброҳим Фаллатаҳ (Саудия Арабистони)