26.03.2025 17:57
6633
Теглар
We Global Football Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га чиқиш имкониятини илк бор 96 фоизга етказди

Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 8-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади. Эрон билан Теҳронда эришилган дурангдан сўнг Ўзбекистоннинг мундиалда иштирок этиш имконияти янада ошди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг 4-турда Бирлашган Араб Амирликлари устидан қозонган ғалабасидан (1:0) кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти 93,1 фоизга кўтарилган, Қатардан учралган мағлубиятлан кейин эса Сречко Катанец мураббийлигида бўлган жамоанинг имконияти 93,1 фоиздан 84,8 %га пасайтирилганди. Шимолий Корея устидан ғалабадан (1:0) кейин эса статистик портал Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятини 86,7 фоизга оширганди. 7-турда Қирғизистон устидан эришилган минимал ғалабадан кейин эса Темур Кападзе шогирдларининг имконияти 6 фоизга ошиб, 92,6 %га етганди. «Озодий»да қўлга киритилган муҳим бир очко эвазига Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланма олиш имконияти илк бор 96 фоизга етказилди.

Мамлакатимиз миллий жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Осиёда 4-ўриндан жой олган. Япония ва Эрон аллақачон йўлланмага эга чиқди, вакилларимиз Жанубий Кореядан кейинги ўринда турибди.

Темур Кападзе шогирдларининг ЖЧ-2026га чиқа олмаслик имконияти 0 фоизгача пасайтирилди, плей-офф орқали йўлланмага эга чиқиши эса 4 фоизни ташкил этмоқда.

Осиё миллий жамоаларининг 8-турдан кейин ЖЧ-2026га бориш имкониятлари (We Global Football талқини):

1. Япония – 100% (7-турдан кейин ҳам – 100 % эди, ЖЧга чиққан)

2. Эрон – 100% (99.6 %, ЖЧга чиққан)

3. Жанубий Корея – 100% (98,8 %)

4. Ўзбекистон – 96% (92.6%)

5. Австралия – 93,6% (80.6 %)

6. Иордания – 68,1 % (41,5 %)

7. Ироқ – 23.6% (53.9 %)

8. Ўмон – 8,2 % (5,8 %)

9. Саудия Арабистони – 6.2% (14.4 %)

10. БАА – 4 % (6 %)

Маълумот учун, Ўзбекистон навбатдаги турда 5 июн куни БАА миллий жамоаси меҳмони бўлади. Сўнгги турда эса 10 июн куни Қатарни қабул қилади. Миллий жамоамиз А гуруҳида пешқадам Эрондан (20) кейинги 2-ўринни (17 очко) эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Осиёга 8,5 ўрин ажратилган. Учта гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, гуруҳлардаги 3-4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5та йўлланма учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июн — 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексиканинг 16та шаҳрида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар