26.03.2025 12:55
5810
Теглар
«Реал» Трентга расмий таклиф юборди

«Реал» «Ливерпул» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолдга расмий таклиф юборди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 

«Реал» ва 26 ёшли инглиз келишув тафсилотларини муҳокама қилишмоқда. 

Аввалроқ Трент «Реал» билан 5 йиллик шартнома тузиш бўйича келишувга эришгани хабар берилганди. У 30 июн куни эркин агентга айланади.

Ҳимоячи бу мавсумда АПЛда 28 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 6 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар