26.03.2025 20:34
10173
Теглар
«Реал» Европа чемпионини сотиб олиши мумкин

«Реал» «Реал Сосиедад» яримҳимоячиси Мартин Субименди трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли испаннинг Баскония клубидан кетиш эҳтимоли юқори. Шу муносабат билан «қироллик клуби» футболчи учун белгиланган товон пули — 60 млн еврони тўлаб, уни сотиб олишни мақсад қилган. Якуний қарор Мартиннинг ўзида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Субименди Евро-2024да Испания миллий жамоаси билан чемпион бўлганди. 

Субименди бу мавсумда клуб ҳамда миллий жамоа сафида барча мусобақалар доирасида 45 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Сан-Себастианликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар