26.03.2025 20:25
2763
Теглар
Рафиня ва Араухо «Осасуна»га қарши ўйнамайди. Флик тасдиқлади

Рафиня Диас ва Роналд Араухо «Осасуна»га қарши ўйнашмайди.

27 март куни «Барселона» Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда Памплона клубини қабул қилади. 

Каталонияликлар футболчилари Роналд Араухо ва Рафиня ушбу баҳсни ўтказиб юборишади, чунки улар халқаро ўйинлардан кейин дам олишлари керак. 

«Улар ўйнашмайди. Парвозлар узоқ бўлган. Улар машғулот ўтказишлари ва тикланишлари керак. Араухонинг ҳолатини билмайман, аммо жароҳатдан кейин машғулотлар муҳим. 

Жамоа ажойиб формада, бугунги машғулотларда мен катта ишларни кўрдим. Ўзимизга ишонамиз. 3 очко учун курашамиз», — дейди «Барселона» устози Ҳанси Флик.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар