26.03.2025 15:20
3700
Теглар
Пике: «Реал» Ла Лигада ёмон ўйнаб пешқадамдан 20 очкога ортда қолиши мумкин, аммо ЕЧЛда бутунлай ўзгаради»

Жерар Пике «Реал»нинг Чемпионлар Лигасида ўзгариб қолиши ҳақида гапирди.

«Менимча, «Реал» — турнир фаворитларидан бири. 

Чемпионлар Лигасида бу клуб бутунлай ўзгаради. Улар даҳшатли мавсум ўтказиб, Ла Лигада пешқадамдан 20 очкога ортда қолишлари мумкин, аммо шундай ёмон мавсумда ҳам Чемпионлар Лигасида яхши ҳаракат қила олишади. Сўнгги йилларда «Реал» доим ҳам фаворитлар қаторида тилга олинмади, аммо улар турнирда ғолиб бўлишди», — деди «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси.

Мадрид клуби бу мавсумда ЕЧЛ 1/4 финалида «Арсенал» билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар