26.03.2025 10:41
17060
Теглар
Кроос фаолиятини эрта якунлагани сабабини айтди

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос нима учун футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида гапирди.

Собиқ футболчи охирги клуби билан ЕЧЛ финалидан кейин, миллий жамоа билан эса Европа чемпионатидан сўнг хайрлашган эди.

«Бу қарор бир кунда қабул қилингани йўқ. Мен бу ҳақда узоқ вақт ўйладим. 

«Реал» сафида узоқ йиллар давомида муҳим футболчи бўлиб қолишни хоҳлардим. Аммо одамлар менинг жисмоний тайёргарлигимга шубҳа қилишларини истамайман. Футбол билан хайрлашиш борасида оилам ва рафиқам билан кўп суҳбатлар ўтказдим. Якунда кетишга қарор қилдим», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra нашри.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли собиқ яримҳимоячи фаолияти давомида «Бавария», «Байер» клубларида ҳам ҳаракат қилган. Германиялик футболчи 754 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урган ва 166 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар