26.03.2025 19:42
4589
Теглар
«Кичик бўлса-да олдинга қадам ташладик» — Ориф Толипов Эронга қарши ўйин ҳақида

Жаҳон чемпионати 3-саралаши 8-турида Эрон — Ўзбекистон ўйинидан (2:2) сўнг шарҳловчи Ориф Толипов Tribuna.uz билан суҳбатда беллашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менга кимдир ўйиндан олдин Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаймиз деса, рози бўлган бўлардим. Беллашувдан сўнг вазиятларни кўра туриб, ғалаба қозонишимиз ёки Юсупов бир нечта ҳолатларда қутқармаганида, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди деб ўйлайман.

Ўйинга яраша ҳисоб қайд этилди. Хато қилган жойларими бўлди. Ҳимоячиларимиз оптимал ҳолатда эмаслиги кўринди. Масалан, Абдуқодир Ҳусанов турли платмформалар талқинага кўра, беллашувда энг паст баллни олди. У ёки бошқа ўйинчиларими хатолар қилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга баъзи вазиятларда Эшмуродов ва Ашурматов қутқарган эпизодлар бўлди. Бутун ўйинни бир хил баҳолаб бўлмайди. Фақат салбий ёки фақат ижобий фикр бера олмайман. Бу 90 дақиқа ҳаётга ўхшади: яхши жиҳатлари ҳам ёмон жиҳатлари ҳам бўлди.

Умуман олганда, нормал ўйин кўрсатдик ва кичкина бўлсада олдинга қадам ташладик.

Кападзе Машарипов ва Ўрунов ўрнини қанчалик тўлдира олди?

Файзуллаев Машариповнинг ўрнини тўлиқ ёпа олди деб ўйлайман. Аббоснинг Тошкентдаги ўйинини ҳам инобатга олсак, март ойидаги энг яхши футболчимиз бўлди. 

Файзуллаев ўз вазифасини ортиғи билан бажарди. У креативлик, яни яратувчанлик бўйича катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Ўзи гол урди ва гол уриш учун имкониятлар яртади. Шундай экан, Машариповнинг ўрни Теҳронда тўлдирилди деб ўйлайман. Хатто қайсидир жабҳаларда Аббоснинг устунлиги кўпроқ фойда келтирган бўлиши ҳам мумкин.

Эронга қарши ўйинда Остонниг ўрнида ўйнаган Ҳожимат гол урди. Ҳа, Ўруновнинг кучли жиҳатлар кўпроқ бўлиши мумкин, лекин Эркинов ҳам қолишмади. Иккала позиция ҳам тўлдирилди деб ўйлайман. Ҳужумга эътирозларим бўлмади.

Асосий эътирозлар иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида ҳимоя учун бўлди. Лекин кеча миллий жамоамиз нормал ўйин кўрсатди. Натижа ўйинга мос бўлди.

ЖЧ йўлланмаси?

Жаҳон чемпионати йўлланмасини сафарда БААга қарши ўйинда ҳал қилиб, Тошкентда байрам қилиш керак. Японлар ҳам меҳмонда ҳал қилиб, ўз уйида нишонлади.

Миллий жамоамиз БААдан индивидуал ва позицион нуқтайи назардан кучли. Сафарда ғалаба қозониб, бутун мамлакат бўлиб байрам қилиш насиб қилсин», — дея Ориф Толиповнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар