26.03.2025 10:53
3361
Теглар
«Барселона» яримҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани янгилашни режа қилган.

Нидерландиялик 27 ёшли футболчи билан келишувни узайтириш «кўк-анорранглилар»нинг устувор мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Каталония клуби янги битимни ўз молиявий имкониятидан келиб чиқиб таклиф қилади. Ҳозирча де Йонгнинг янги шартномасида 80 миллион евролик товон пули кўрсатилиши маълум қилинган. Клуб мавсум якунига қадар футболчидан жавоб олишни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг бу мавсумда барча турнирлар доирасида 29 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, яримҳимоячининг нархи 45 млн еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар