БАА миллий жамоаси Паулу Бентуни истеъфога чиқарди
БАА миллий жамоаси кутилмаганда бош мураббийи Паулу Бентуни ишдан бўшатди.
Португалиялик 55 ёшли мутахассис 2023 йил ёзидан бери жамоани бошқараётганди ва яна деярли 1,5 йиллик шартномаси бор эди.
Эслатиб ўтамиз, БАА кеча — 25 март куни ЖЧ-2026 саралаш босқичида КХДРни (2:1) 90+8-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятга учратди.
БАА гуруҳда 13 очко тўплаб, Эрон (20) ва Ўзбекистондан (17) кейин 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоани сўнгги икки турда Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар кутмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар