Осиёда ЖЧ-2026 саралаш босқич 8-тури доирасидаги баҳслар давом эттирилмоқда.
Япония Саудия Арабистони учрашувидан (0:0) кейин В ва С гуруҳларида навбатдаги ўйинлар якунига етди.
В гуруҳи пешқадами Жанубий Корея кетма-кет учинчи ўйинида ғалабага эриша олмади. Сон Ҳён Мин етакчилигидаги корейслар бу сафар Иордания билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди – 1:1. Шу тариқа, Жанубий Корея 16 очко билан ЖЧ-2026 йўлланмасини ҳамон нақд қила олмаяпти.
Иордания эса 13 очко билан 2-ўринда бўлса, 12 очкога эга Ироқ ўз ўйинини бугун Фаластинга қарши ўтказади.
С гуруҳидаги иккинчи йўлланмага даъвогар Австралия эса Хитойни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 13 очко билан 2-ўринда бормоқда. Хитой эса 6 очко билан гуруҳда сўнгги поғонадан жой олган.
ЖЧ-2026 саралаши. 8-тур. В гуруҳи
Жанубий Корея – Иордания – 1:1
Голлар: Ли Же Сон 5 – Маҳмуд Ал-Марди 30
ЖЧ-2026 саралаши. 8-тур. С гуруҳи
Хитой – Австралия 0:2
Голлар: Ирвин 16, Нишан 29.