25.03.2025 22:58
6891
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Эрон билан ўйинда дуранг қайд этиб, мундиал сари муҳим қадам ташлади

ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 8-тури доирасидаги марказий ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси Эронда икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани сақлай олмади.

Теҳрондаги «Озодий» стадионида ўтган учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов Фаррух Сайфиевнинг узатмасидан кейин ҳисобни очиб, миллий жамоамизни танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди – 1:0.

Аммо иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларини ҳужумкор бошлаган мезбонлар 51-дақиқада Сардор Озмуннинг паси ва Меҳди Торемийнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Стадион бу голни нишонлашни ҳали тўхтатмай туриб, Аббосбек Файзуллаев узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Аммо Темур Кападзе шогирдлари 13 йилдан кейин такрорланиши мумкин бўлган ғалабани сақлай олишмади. 83-дақиқада Торемий ҳимоядаги палапартишликдан фойдаланиб, дублга эришиб, Эрон учун муҳим бўлган гол муаллифига айланди – 2:2.

Шу тариқа, форслар ўзига керак бўлган дуранг эвазига очколари сонини 20тага етказиб, Япониядан кейин муддатдан аввал ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган Осиёнинг иккинчи жамоаси бўлди. Ўзбекистон эса 17 очко билан 2-ўринда бормоқда ва мундиалга жуда яқин турибди.

ЖЧ-2026 саралаши. 8-тур

Эрон – Ўзбекистон – 2:2

Ҳакам: Аҳмад Ал Каф (Уммон)

VAR: Тақи Ал Жаафари (Сингапур)

Теҳрон, «Озодий» стадиони.

Голлар: Меҳди Торемий 51, 83 – Ҳожимат Эркинов 16, Аббосбек Файзуллаев 53.

Эрон: 1.Алиризо Бейронванд, 2.Солеҳ Ҳардани, 4.Шожаи Халилзода, 5.Милод Муҳаммадий, 6.Саид Иззатуллоҳий, 7.Алиризо Жаҳонбаҳш, 9.Меҳди Торемий, 10.Меҳди Ғойеди, 13.Ҳусайн Каъноний, 14.Саман Қуддус, 20.Сардор Озмун.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 15.Умар Эшмуродов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фаррух Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков (17.Абдурауф Бўриев, 85), 7.Отабек Шукуров, 22.Аббосбек Файзуллаев, 20.Ҳожимат Эркинов (11.Русланбек Жиянов, 65), 14.Элдор Шомуродов.

А гуруҳидаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар