25.03.2025 15:50
6080
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони сафарда Япония билан дуранг қайд этди

Осиёда ЖЧ-2026 саралаш босқич 8-тури доирасидаги баҳсларга старт берилди.

Ўтган турда Осиёнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган дастлабки жамоасига айланган Япония миллий жамоаси ушбу турда Саудия Арабистонини қабул қилиб, дуранг қайд этди – 0:0. Мундиал йўлланмаси учун курашаётган саудияликлар кунчиқар мамлакатдан бир очко билан қайтадиган бўлишди.

Шу тариқа, С гуруҳида Япония 20 очкога эга бўлса, Саудия Арабистони 10 очко билан 3-ўринда бормоқда.

ЖЧ-2026 саралаши. 8-тур. С гуруҳи

Япония – Саудия Арабистони – 0:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар