25.03.2025 20:43
3066
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон 10 киши қолган Қатарни мағлуб этди

Осиёда ЖЧ-2026 саралаш босқичи 8-тури доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда.

А гуруҳидаги дастлабки баҳсда қўшни Қирғизистон миллий жамоаси Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди. Меҳмонлар 55-дақиқада Лукас Мендешнин четлатилганидан кейин майдонда 10 киши бўлиб қолгач, қўшниларимиз яна иккита гол уришди ва саралашдаги иккинчи ғалабага эришди.

Шу тариқа, Қатар 10 очко билан 4-ўринда бормоқда ва 2-ўринда билан ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқиш имкониятини йўқотди. 5-ўриндаги Қирғизистон эса 6 очко билан плей-офф йўлланмаси учун имкониятни сақлаб турибди.

ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 8-тур

Қирғизистон – Қатар – 3:1

Голлар: Кичин 45+1, Мишенко 82, Алимардон Шукуров 90+3 – Лукас Мендеш 52.

Четлатиш - Лукас Мендеш 55 (Қатар).

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар