Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 8-тур баҳслари якунланди.
Б гуруҳида Ироқ (12) Фаластин (6) билан ўйинда 88 ва 90+7-дақиқаларда тўп ўтказиб, камбэк қурбони бўлди. Ўмон (10) эса Кувайтдан (5) 3 очко билан қайтди. Гуруҳда Жанубий Корея (16) ва Иордания (13) ҳам бор.
С гуруҳида Индонезия (9) Баҳрайндан (6) минимал ҳисобда устун келиб, камида қўшимча босқичга чиқиш учун катта қадам ташлади. Гуруҳда Япония (20) муддатдан аввал жаҳон чемпионатига йўлланмасини ҳал қилган. Австралия (13) ва Саудия Арабистони (10) — иккинчи йўлланма учун асосий даъвогарлар. Хитой (6) сўнгги поғонада.
ЖЧ-2026 саралаши. В гуруҳи
Фаластин — Ироқ 2:1
Голлар: Абу Али (88), Маҳажна (90+7) — Ҳусайн (34).
Кувайт — Ўмон 0:1
Гол: Ас Сабҳи (56).
Индонезия — Баҳрайн 1:0
Гол: тер Ҳаар Роменй (24).