«Галатасарой» «Реал» дарвозабони Андрей Лунинга қизиқмоқда, дея хабар беради Sporx.
Манбага кўра, турк клуби уругвайлик 38 ёшли посбон Фернандо Муслера билан шартномани янгилашни режалаштирмаяпти.
«Галатасарой» Чемпионлар Лигасида иштирок этишидан фойдаланиб, Лунинни жамоага ўтишга ишонтирмоқчи.
Таъкидланишича, Туркия чемпионлари раҳбарияти трансфер бюджетининг асосий қисмини 26 ёшли украиналикнинг трансферига ажратишни режалаштирмоқда.
«Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» ва «Бавария» ҳам «Реал» дарвозабонига даъвогарлар орасида бор.
Эслатиб ўтамиз, Лунин ўтган йили Испания клуби билан келишувни узайтирди ва янги келишув 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Украина миллий жамоаси посбони 2018 йил ёзидан бери «қаймоқранглилар» сафида.
Бу мавсумда Лунин клуб ва миллий жамоа учун барча турнирларда 12 та ўйинни ўтказиб 17 бор тўп ўтказиб юборилди.