25.03.2025 10:35
1219
Теглар
Суперлигада 4-тур ўйинлари тақвими эълон қилинди

Суперлигада икки тур якунига етган бўлса-да, мухлислар қисқа вақт ичида шиддатли футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишга улгурди. Ҳозирча 15 йиллик танаффусдан сўнг юқори дивизионга қайтган «Хоразм» клуби турнир жадвалида карвонбошиликни қўлга олган. 

ФИФА кунлари давом этаётган бир пайтда ЎзПФЛ 4-тур ўйинлари тақвимини эълон қилди. 

Баҳслар 4–6 апрел оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Турни 4 апрел 18:00да старт оладиган «Бухоро» – «Бунёдкор» учрашуви бошлаб беради. Шунингдек, марказий ўйинлар рўйхатидан «Нефтчи» – «Навбаҳор» ҳамда «Сўғдиёна» – «Пахтакор» қарама-қаршиликлари жой олган. ОКМК ва «Динамо» ўртасидаги ўйин билан турга якун ясалади. 

Барча жуфтликлар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин:

4 апрел

18:00. Бухоро — Бунёдкор / FutbolTV

20:15. Сурхон — Қўқон-1912 / FutbolTV

5 апрел

18:00. Қизилқум — Хоразм / FutbolTV

19:30. Нефтчи — Навбаҳор / SportTV

20:15. Шўртан — Насаф / FutbolTV

6 апрел

17:45. Андижон — Машъал / SportTV

18:00. Сўғдиёна — Пахтакор / FutbolTV

20:15. ОКМК — Динамо / FutbolTV

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар