Остон Ўрунов жароҳат сабаб миллий жамоанинг сўнгги машғулотларида қатнашмади.
Бугун, 25 март куни Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Теҳронда Эронга қарши ўйнайди.
Беллашувни «оқ бўрилар»нинг етакчи футболчиларидан бири Остон Ўрунов жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
Etemadonline нашрининг ёзишича, 24 ёшли ўйинчи миллий жамоа базасини тарк этиб, «Персеполис» лагерига йўл олган.
Аввалроқ жамоанинг яна бир етакчиси Жалолиддин Машарипов Қирғизистонга (1:0) қарши ўйинда огоҳлантириш олиб, карточка картокчалар лимити боис форслар билан ўйнамаслиги маълум бўлганди.
«Персеполис» клубида ўйнайдиган Ўрунов бу мавсум сурункали жароҳатлардан азият чекмоқда ва ҳозиргача аллақачон 9 та баҳсни ўтказиб юборди. Унинг 29 март куни Эрон про лигаси доирасида «Шамс Азар»га қарши учрашув олдидан сафга қайтиши кутилмоқда.
Остон бу мавсумда «Персеполис» таркибида барча мусобақалар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.