Бугун, 25 март куни Ўзбекистон миллий жамоасини Эронда қўллаб-қувватлаш учун ҳукумат томонидан Андижондан чартер рейс қўйилиб, 250 нафар мухлис жўнатилмоқда.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бугун «Андижон» фан-клуби аъзоларидан иборат мухлислар гуруҳини кузатиш учун аэропортга чиқиб, нуқт сўзлади. Вилоят ҳокимининг айтишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Андижондан 250 нафар мухлисни Теҳрондаги ўйинга бепул бориб келиши таклифи билан чартерт рейс ташкил қилинган.
«Ўзбекистон миллий жамоасини, миллатини, давлатини қўллаб-қувватлаш ва шарафини ҳимоя қилиш учун андижонликлар бораётгани мендан бошлаб ҳар бир андижонликлар учун ғурур бу. Бундан албатта фахрланамиз», - деган вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.
Маълумот учун, Теҳронга парвоз қилган ушбу чартер рейс Андижон аэропорти таъмирланиб очилишидан кейин дастлабки халқаро рейсга айланди.