25.03.2025 04:47
5772
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Англиядан йирик ғалаба, Полша Малтадан устун келди ва бошқа натижалар

Душанба оқшомида Европада ЖЧ-2026 саралаш босқич 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Англия миллий жамоаси 2-турда ўз майдонида Латвияни қабул қилиб йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0. Инглизлар K гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Албания ва Латвияда 3 очкодан мавжуд.

Шунингдек, Полша Малтадан устун келди. Левандовски 66-дақиқада захирадан майдонга тушди. Албания, Босния ва Герцоговина ва Руминия миллий жамоалари ҳам ўз ўйинларида ғалабага эришди.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 2-тур

Англия - Латвия - 3:0

Голлар: Рис Жеймс, 38 (1:0). Ҳарри Кейн, 68 (2:0). Эберечи Эзе, 76 (3:0).

Англия: Жордан Пикфорд, Рис Жеймс, Марк Гехи, Эзри Конса, Майлс Льюис-Скелли, 79, Деклан Райс, 79, Жуд Беллингем, 67, Жаррод Боуэн, 61, Морган Рожерс, Маркус Рэшфорд, 79, Ҳарри Кейн

Захирадан тушганлар: Эберечи Эзе, 61, Фил Фоден, 67, Кайл Уокер, 79, Жордан Ҳендерсон, 79, Кёртис Жонс, 79.

Литва – Финландия 2:2

Голлар: Армандас 39, Гвидас 69  - Кайринен 3, Йоэл 17 пен.

Албания – Андорра 3:0

Голлар: Манай 9, 19, Узуни 90+2

Сан-Марино – Руминия 1:5

Голлар: Дзаннони 67 – Чеволи автогол 6, Попеску 44, Марин 55 пен., Янис Ҳажи 75 пен., Денис Алибек 90+4.

Полша – Малта 2:0

Голлар: Свидерский 27, 51

Босния – Кипр 2:1

Голлар: Демирович 22, Хайрадинович 56 – Питтас 45+2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар