Роналду — миллий жамоа сафида қаторасига 22 йил гол урган биринчи футболчи
Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси учун 2004 йилдан бери ҳар йили гол урмоқда.
40 ёшли ҳужумчи Миллатлар Лигасининг 1/4 финали жавоб баҳсида Дания (5:2) дарвозасига тўп киритди. Бу — унинг 2025 йилда миллий жамоадаги илк голи.
Шу тариқа Роналду миллий жамоалар миқёсида қаторасига 22 йил гол урган биринчи ўйинчига айланди.
Умуман «Ан Наср» ҳужумчисининг фаолиятидаги голлари 929 тага, Португалия сафида эса 136 тага етди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар