Пеллегрини – Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши мураббийи. У Фликни ортда қолдирди
Мануэл Пеллегрини Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
«Бетис» бош мураббийи мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, ой лауреатига айланди. У сўровномада Ҳанс-Дитер Флик («Барселона») ва Клаудио Хиральдесни («Сельта») ортда қолдиришга эришди.
Маълумот учун, «Бетис» март ойида Ла Лигада ўтказган учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди ва умумий ҳисобда 6:3 натижа қайд этди. Жамоа 28-турдан сўнг 44 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар