Футбол шарҳловчиси Мурод Ризаев Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Қирғизистонга қарши ўтказган ўйини (1:0) ва Эронга қарши бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қирғизистонга қарши ўйин осон кечмаслиги аниқ эди. Сабаби, бу ўйин улар учун охирги имкониятлардан бири эди. Кападзе асосий урғуни ўйин бошларига берди. Эҳтимол, катта устунлик ва қизил карточка беллашувнинг режасини ўзгартирган бўлиши ҳам мумкин.
Иккита эҳтимолий вариантимиз бор эди: ёпиқ футбол билан кичик ҳисобдаги ғалаба ёки имкониятлардан фойдланган ҳолда йирик ҳисобда ғалаба қозониш. Тахминларимизнинг биринчиси ўзини оқлади.
Эроннинг ҳам ўйинини кўрдим. Бу Эрон билан ўйнаса бўлади. Улар ҳам катта таваккал қилмай, эҳтиёткор бўлишса керак.
Бу биз билган олдинги Эрон эмас. Агар Кападзе ишонган ўйинчилар яхши спорт формасида бўлса, камида дуранг қайд этсак керак», — дея Мурод Ризаевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.