24.03.2025 08:52
5137
Теглар
Мексика — КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси чемпиони, АҚШ 3-ўрин учун ўйинда ҳам ютқазди

4-бор ўтказилган КОНКАКАФ Миллатлар Лигасида ҳал қилувчи босқич якунланди. 

Финалда Мексика Панама устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор ушбу турнир чемпионига айланди. 

Мезбон АҚШ учликка ҳам кира олмади. Яримфиналда Панамага ютқазган Почеттино жамоаси 3-ўрин учун кечган баҳсда Канадага имкониятни бой берди. 

Маълумот учун, бунгача ушбу мусобақада фақат АҚШ чемпион бўлиб келаётганди (3 карра).

КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси

Финал. 23 март

Мексика — Панама 2:1

Голлар: Р.Хименес (8, 90+2 пеналти) — Карраскиля (45+2, пеналти). 

3-ўрин учун ўйин

АҚШ — Канада 1:2

Голлар: Агеманг (35) — Олувасейи (27), Дэвид (59).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар