24.03.2025 20:38
445
Теглар
Индзаги – А Сериясининг 2023/24 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди, Гасперини ва Итальяно учликда

Симоне Индзаги 2023/24 йилги мавсум натижаларига кўра А Сериясининг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди.

«Интер» бош мураббийи мутахассислар орасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, 33-бор ташкил этилган «Panchina d’oro» (Олтин ўриндиқ) мукофотига сазовор бўлди.

Индзаги 26 та овозга эга чиққан. «Аталанта» устози Жан Пьеро Гасперини 14 та овоз билан иккинчи ўринни эгаллади, «Болонья» мураббийи Винченцо Итальяно эса 4 та овоз билан учинчи бўлди.

Маълумот учун, «Интер» ўтган мавсум Италия чемпиони бўлган ва иккинчи ўринни эгаллаган «Милан»дан 19 очко фарқ билан олдинлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар