Дешам: «Ёмон биринчи бўлимга қарамай, ишонишда давом этдик. Бу ёш жамоа ёрдамга муҳтож»
Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Миллатлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган Хорватияга (2:0, пен — 5:4, биринчи ўйин — 0:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Асосийси — ёмон биринчи бўлим ва қониқарсиз ҳисобга қарамай, ишонишда давом этдик. Умуман олганда, бугун жуда яхши жамоага қарши юқори даражада ўйин кўрсатдик.
Албатта, Франция сафида жуда маҳоратли ўйинчилар бор, аммо ҳамон муайян мукаммаллик ва тажриба етишмаслиги бор. Шу сабаб бўлажак ўйинлардан олдин ушбу ёш жамоа қўллаб-қувватлашга муҳтож», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар