Арда Гюлер Туркиянинг Венгрия устидан қозонган йирик ғалабасидан сўнг Доминик Собослаига кинояли жавоб берди.
Миллатлар лигаси доирасида ўтказилган икки ўйинда Туркия Венгрияни жами 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Жавоб баҳсида 39-дақиқада гол урган Гюлер Собослаига қараб бармоғини лабига қўйиб, унга тинчланиш ишорасини қилди. Ўйиндан сўнг «Ливерпул» яримҳимоячиси Гюлернинг жорий мавсумда «Реал» сафида майдонда ўтказган дақиқалар сонини (1088) ёзиб, уни ҳазиломуз тарзда камситмоқчи бўлди.
Гюлер ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига сурат жойлаб, Собослаига шундай жавоб берди:
«Масхарабоз бола экансан. Олтита гол сени тинчитиш камлик қиляптими?»
Шунингдек, суратда Туркия жамоасининг гол муаллифлари қайд этилган, Венгрия учун эса фақат: «Собослаи: 1 та изоҳ Instagram'да» деб ёзилган.