23.03.2025 18:12
2808
Теглар
Жамолиддин Бобожонов — Қирғизистон устидан ғалаба ва Эронга қарши ўйин ҳақида

Журналист Жамолиддин Бобожонов Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Қирғизистон устидан ғалабаси (1:0) ва Эронга қарши бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистон Қирғизистонга қарши мен кутган ўйинни намойиш эта олмади. Бунга турли сабаблар бор: биринчидан, йиғинга вақт кам эди, иккинчидан, Катанец услубидан Кападзе футболига ўтишга маълум вақт талаб этилади. 

Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Масалан, пеналтидан фойдаланганимизда ва Элдорнинг голида офсайд бўлмаганида мухлислар томонидан ўйиннинг қабул қилиниши бошқача ўларди.

Эрон билан ўйинда Жалолиддин Машариповнинг тушмаслиги? Машариповдек футболчининг йўқлиги ҳар қандай жамоага қарши баҳсда таъсир қилади. Унинг ўрнини қандай тўлдириш мураббийга боғлиқ.

Лекин Машариповсиз ҳам ютишимиз мумкин ёки акси. Бир вақтлар Эронни сафарда асосий етакчиси Одил Аҳмедовсиз ҳам мағлуб этгандик.

Эрон бу ўйинда мундиал масаласини ҳал этиши мумкин. Уларни дуранг ҳам қониқтиради, аммо йўлланмани мухлислари қаршисида ғалаба билан нишонлашга интилади. Бизни осон ўйин кутмаяпти», — дея Бобожоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар