23.03.2025 08:55
622
Теглар
«Штутгарт» бош мураббийи билан шартномани узайтирди

«Штутгарт» Себастиан Ҳёнесс билан келишувни 3 йилга узайтирди.

Немис клубининг бош мураббий билан янги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. 

Ҳёнесс 2023 йилдан бери «Штутгарт»ни бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа 89 та ўйин ўтказиб, уларнинг 49тасида ғалаба қозонди. 

«Штутгарт» бу мавсумда Бундеслигада 26-турдан кейин 37 очко билан 10-ўринда бормоқда. Ўтган мавсумда эса жамоа 2-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар