23.03.2025 20:21
4337
Теглар
Ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-23 иккинчи ўйинда ҳам голсиз дуранг қайд этди

Хитойда 4 та U-23 жамоалари ўртасидаги ўртоқлик турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон (2) иккинчи турда ҳам дуранг ўйнади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари бу сафар Ветнам (2) билан муроса йўлини танлашди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Хитой (4) Жанубий Кореядан (1) устун келиб, пешқадамга айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-турда Хитой билан ҳам 0:0 ҳисобини қайд этганди. 3-турдаги рақиб Жанубий Корея бўлади. Беллашув 25 март куни ўтказилади. 

Ўртоқлик турнири U-23. Хитой

2-тур. 23 март

Ветнам — Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон — Ҳумоюншоҳ Сайётов, Отабек Аҳадов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Саидафзал Аҳроров, Хондамир Мустафоқулов, Беҳруз Асқаров, Билол Туплиев, Диёр Ортиқбоев, Нодир Абдураззоқов, Жавоҳир Рўзиев, Самандар Мавлонқулов. 

Захира — Отабек Боймуродов, Эдем Неманов, Иззатилло Пўлатов, Жавоҳир Ўтамуродов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Рустам Турдимуродов, Асад Раҳимжонов, Шаҳзод Раҳматуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Хислат Халилов, Жаҳонгир Ўрозов, Нодир Сойибов. 

Хитой — Жанубий Корея 1:0

Гол: Лиу Ҳаофан (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар