Роналду: «Португалия менинг иштирокимсиз ғалаба қозонадиган бўлса, бунга розиман»
Португалия ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду миллий жамоасининг ғалабалари унинг майдонга тушишидан кўра муҳимроқ эканлигини таъкидлади.
«Гап менинг голларим ҳақида эмас. Мен шунчаки Португалия ғалаба қозонишини хоҳлайман. Агар мен ўйнамасам ва жамоа менсиз ғалабага эришса, бунга ҳам розиман. Бор эътиборимни фақат мамлакатим ранглари ва либосини ҳимоя қилишга қаратганман», — деди 40 ёшли футболчи Дания билан ўйин олдидан.
Португалия бугун, 23 март куни Миллатлар Лигаси чоракфинали доирасида Данияни қабул қилади. Биринчи ўйинда скандинавияликлар минимал ҳисобда (1:0) устун келишган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар