Роналду Ҳойлунднинг гол нишонлаши ҳақида: «Бу ҳурматсизлик эмас. Жавоб баҳсида у менинг нишонлашимни кўради»
Криштиану Роналду Расмус Ҳойлунд унинг услубида гол нишонлаганида муаммо кўрмади.
УЕФА Миллатлар Лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида Дания 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни 78-дақиқада Ҳойлунд португалияликлар дарвозасига урди ва «МЮ»нинг 22 ёшли ҳужумчиси голни Роналду услубида нишонлади.
«Бу мен учун муаммо эмас. У менга ҳурматсизлик кўрсатишни хоҳламаганини биламан. Буни тушуниш учун етарлича ақллиман. Нафақат у, дунё бўйлаб кўплаб спортчилар менинг услубимда гол нишонлашади.
Бу мен учун шарафдир, лекин жавоб баҳсида Ҳойлунд бундай нишонлашнинг ҳақиқийсини кўради деб умид қиламан», — деди «Ан Наср» клуби ва Португалия миллий жамоаси сардори.
Жавоб беллашуви бугун, якшанба куни Португалияда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар