«МЮ» Онанани Саудия клубларига сотишга тайёр. Унинг ўрнини эгаллашга икки номзод бор
«Манчестер Юнайтед» Андре Онанани Саудия Арабистони клубларига сотишга тайёр ва унинг ўрнига бошқа дарвозабон қидирмоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» «Лилл»нинг 23 ёшли дарвозабони Люка Шевалле номзодини бир неча ойдан бери ўрганиб чиқмоқда. Шунингдек, манкунианликлар Белгиянинг «Антверпен» клубидан 22 ёшли Сенне Ламменсга қизиқиш билдиришмоқда.
Таъкидланишича, Шевалле 40 млн, Ламменс эса 30 мл фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Бу мавсумда Онана барча турнирларда 40 та ўйинда иштирок этиб, уларнинг 9 тасида тўп ўтказмади. 28 ёшли камерунликнинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, Андренинг нархи 32 млн еврога тенг.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар