Миллатлар Лигасида дивизионларга кўтарилиш учун плей-офф баҳслари бўлиб ўтмоқда.
А лига йўлланмаси учун кечган беллашувларда Туркия Венгрияни жавоб баҳсида ҳам ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ўз уйида ютқазган Греция Шотландияда жавобсиз 3 та гол урди. Сербия эса Австриядан устун келиб, А лигадаги ўрнини сақлаб қолди.
Б лигаси йўлланмаси учун ўйинларда эса Косово Исландияни, Словения Словакияни мағлуб этишни уддалади.
Шу тариқа турнирнинг янги мавсумида Туркия, Сербия ва Греция А лигада; Венгрия, Австрия Шотландия, Косово ва Словения Б лигада; Исландия ва Словакия С лигада ўйнайди.
Миллатлар Лигаси. Плей-офф
Жавоб баҳслари. 23 март
А лигага чиқиш учун
Венгрия — Туркия 0:3
Голлар: Чалхонўғли (37, пеналти), Гулер (39), Бардакчи (90).
Биринчи ўйин — 1:3.
Сербия — Австрия 2:0
Голлар: Максимович (56), Влаҳович (90).
Биринчи ўйин — 1:1.
Шотландия — Греция 0:3
Голлар: Константелиас (20), Каретсас (42), Цолис (46).
Биринчи ўйин — 1:0.
Б лигага чиқиш учун
Словения — Словакия 1:0
Гол: Гнезда (95).
Биринчи ўйин — 0:0.
Исландия — Косово 1:3
Голлар: Оскарссон (2) — Мурики (35, 45+3, 79).
Биринчи ўйин — 1:2