23.03.2025 08:52
2858
Теглар
Диас «Барса»да ўйнашни орзу қилади. У каталонияликлардан таклиф кутмоқда

Луис Диас «Барселона»да ўйнашни орзу қилади.

«Кўк-анорранглилар» раҳбарияти «Ливерпул» вингерини келаси мавсумда ҳужумни кучайтириш учун асосий нишонлардан бири сифатида кўради, аммо трансфернинг амалга ошиши клубнинг молиявий имкониятларига боғлиқ бўлади.

Mundo Deportivo ўйинчига яқин манбаларга таяниб хабар беришича, 28 ёшли колумбиялик «Барселона»нинг таклифини кутмоқда. 

Луис «Барселона»да ўйнашни орзу қилади ва каталонияликларни қанча бўлса ҳам кутишга тайёр. 

Диаснинг «Ливерпул» билан яна икки йиллик шартномаси бор. У бу мавсумда АПЛда 28 ўйинда 9 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар