«Бавария» Никога «Барса»дан кўпроқ маош таклиф қилмоқда
«Бавария» «Атлетик» вингери Нико Уилямсга таклиф тайёрлади.
Мюнхен клуби 22 ёшли футболчига йилига 10 млн евро беришга тайёр, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, «Барселона» ҳамон Уилямсга асосий даъвогар, аммо каталонияликлар футболчини кўндириш учун немис клубиникига яқин таклиф беришлари керак.
«Барса» испаниялик вингерга жиддий қизиқаётганига қарамай, иқтисодий ҳолати сабаб 10 миллион евро тўлашга тайёр эмас. Футболчининг ўзи «кўк-анорранглилар» сафига ўтишни хоҳлайди ва иккала томонни қониқтирадиган ечим топилишига умид қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар