38 ёшли Жузеппе Росси хайрлашув учрашувини ўтказди
Жузеппе Росси хайрлашув учрашувини ўтказди.
Ўйин Флоренциядаги «Артемио Франки» стадионида бўлиб ўтди ва унда Россининг жамоаси 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди
Учрашувда Россининг собиқ жамоадошларидан — Габриэл Батистута, Даниэле де Росси, Неманя Видич, Франческо Толдо, Марио Гомес, Клаудио Пизарро, Доменико Кришито ва бошқалар иштирок этишди. Жамоаларга Мануэл Пеллегрини ва Роберто Делпини мураббийлик қилишди.
Росси фаолияти давомида клублар миқёсида 363 ўйин ўтказиб, 132 та гол урган. У Италия миллий жамоасида 2008 йилдан 2014 йилгача 30 та баҳсда 7 бор тўп киритган.
38 ёшли собиқ ҳужумчи «Вилярреал», «Фиорентина» ва «Манчестер Юнайтед»даги ўйинлари билан танилган. У 2023 йилда фаолиятини якунлаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар