22.03.2025 12:34
1832
Теглар
Тухел Англия миллий жамоасидаги илк ғалабаси ҳақида: «Бундан кўпроғига қодирмиз»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 саралаш босқичи 1-турида Албанияга қарши ўйинда (2:0) қозонган ғалабасини изоҳлади.

«Бугунги натижадан ортиғига қодирмиз. Жамоамиз яхши старт олди: дастлабки етти-саккиз дақиқа тўпни тўлиқ назорат қилдик, кўп узатмалар қилдик ва юқори фаоллик намойиш этдик.

Рақиб ҳимоясини бузиб кириш қийин бўлди, чунки улар қуйи блокда ҳимояланди. Евро-2024да улар рақибларга ҳеч қандай имконият бермаганди. Биз эса кўплаб имкониятларга эга эдик. Иккинчи бўлимда эса биз жуда секин ҳаракат қилдик ва тўп учун етарлича курашмадик», – дейди Тухел BBC нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел 2025 йил 1 январдан Англия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаганди. Немис мутахассисининг шартномаси ЖЧ-2026 якунлангунига қадар – 1,5 йилга мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар