ЖЧ-2026 саралаши. Япония Осиё жамоалари орасида биринчи бўлиб мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Жанубий Кореяда дуранг
Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 7-тур баҳслари давом этмоқда.
С гуруҳида Япония (19) Баҳрайн (6) устидан ғалаба қозониб, Осиё жамоалари орасида биринчи бўлиб мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Кунчиқар юрт вакиллари босқич якунига 3 та тур қолганида бундай натижага эришишди.
Б гуруҳи пешқадами Жанубий Корея (15) эса Ўмонга ( 7) қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди.
ЖЧ-2026 саралаши. 3-саралаш босқичи
Б гуруҳи
Жанубий Корея — Ўмон 1:1
Голлар: Хван Ҳи Чан (41) — Ал Бусайди (80).
С гуруҳи
Япония — Баҳрайн 2:0
Голлар: Камада (66), Кубо (87).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар