ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Индонезияни тор-мор этиб, 2-ўринни мустаҳкамлади
Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида 7-тур баҳслари бошланди.
С гуруҳида Австралия Индонезияни қабул қилиб, 5 та гол уришга эришди. Эътиборлиси, ўйин стартида меҳмонлар пеналтидан фойдалана олишмади.
Натижада Австралия очколарини 10 тага етказиб, 2-ўринни мустаҳкамлади. Индонезия 6 очко билан 5-поғонада қолди.
Ушбу гуруҳда тур доирасида Япония (16) Баҳрайнни (6) қабул қилмоқда. Саудия Арабистони (6) эса Хитой (6) билан ўйнайди.
ЖЧ-2026 саралаши. 3-босқич
С гуруҳи. 7-тур
Австралия — Индонезия 5:1
Голлар: Бойл (18, пеналти), Велупиллай (20), Ирвин (34, 90), Миллер (61) — Роменй (78).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Дикс (8, Индонезия).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар