Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 7-тур баҳслари якунига етди.
А гуруҳида Қатар (10) сўнгги поғонадаги КХДР (2) дарвозасига 5 та гол уриб, 3-ўриндаги БААга (10) етиб олди. Бу гуруҳда Эрон (19), Ўзбекистон (16) ва Қирғизистон (3) ҳам бор.
Б гуруҳида Ироқ (12) кутилмаганда ўз уйида Кувайтни (5) қабул қилиб, 90+3 ва 90+11-дақиқалардаги голлар эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Иордания (12) Фаластиндан (3) устун келиб, 2-поғонага кўтарилди. Бу гуруҳда Жанубий Корея (15) ва Ўмон (7) ҳам бор.
С гуруҳида Саудия Арабистони (9) Хитойдан (6) устун келиб, 3-поғонани мустаҳкамлади. Бу гуруҳда Япония (19) мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган, Австралия (10) 2-ўринда, Баҳрайн (6) ҳам бор.
ЖЧ-2026 саралаши. 3-босқич. 7-тур
А гуруҳи
Қатар — КХДР 5:1
Голлар: Афиф (17), Ал Ганеҳи (23), Ким (34, автогол), Ар Рави (56), Алаа (66) — Пак Кванг Ҳун (87).
Б гуруҳи
Ироқ — Кувайт 2:2
Голлар: Ҳошим (90+3), Байиш (90+11) — Носир (39, 70).
Иордания — Фаластин 3:1
Голлар: Ал Араб (3), Насиб (11), Ат Таммари (45+3) — Сейам (33).
С гуруҳи
Саудия Арабистони — Хитой 1:0
Гол: Ад Довсари (50).